Америка ва австралиялик актёр ва режиссёр Мел Гибсоннинг тўққизинчи фарзанди дунёга келди. Бу ҳақда артистнинг вакили People нашрига маълум қилди.
61 ёшли Гибсоннинг севимли аёли 25 ёшли сценарийчи Розалинд Росс Лос-Анжелесда ўғил фарзанд кўрди. Унга Ларс Жерард деб исм қўйишди. Актёр Росс билан икки йил аввал учраша бошлаган эди. Росс биринчи марта она бўлди.
Ларсдан ташқари Гибсоннинг икки нафар қизи ва олти нафар ўғли бор. Унинг Робин Мур билан никоҳидан Ханна (1980), эгизаклар Эдвард ва Кристиан (1982), Уильям (1985), Луи (1988), Майло (1990) ва Томас (1999) дунёга келган. Улар 2011 йилда ажрашган.
Никоҳни бекор қилиш жараёнида Гибсон россиялик Оксана Григорьева билан учраша бошлаган. 2009 йилнинг октябрида уларнинг қизи Лусия дунёга келган.
Актёр, режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Мел Гибсон иккита «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофоти совриндоридир. У «Телба Макс» трилогияси, «Мэверик», «Аёллар нимани истайди?» ва «Шерюрак» фильмларидаги роллари билан шуҳрат қозонган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.