Олимлар АҚШнинг Жанубий Дакота кўлида бир тўда балиқларнинг қандай қилиб, бир лаҳзада музлаб қолгани ҳақида бош қотирмоқда, деб хабар берди «Darakchi.uz».
Ёввойи табиат миллий резервати ўзининг Facebook саҳифасига фототанловга қўйилган суратлардан бирини жойлаштирди. Унда ўнлаб балиқларнинг тўрт метрлик муз девори ичида музлаб қолгани акс этган. Кейинроқ бу фотосуратни АҚШ ички ишлар департаменти ўзининг Twitter микроблогида бўлишган.
Бу расмни 2015 йилда ўқитувчи ва қуш овловчи Келли Прехейм суратга олган. Фотосурат муаллифининг айтишича, ўша пайда Жанубий Дакотада кучли қурғоқчилик бўлиб, кўл суви камайган. Кўлнинг юза қисми қалин муз билан қопланган, оқибатда кислород камайганлиги туфайли балиқлар бўғилиб, ўлган.
Олимларнинг фикрича, музли девор ҳосил бўлишининг икки сабаби бор. Кун қаттиқ совиганда муз кенгайиб, қирғоққача ёрилади. Бошқа тахминга кўра эса, кучли шамол ичида балиқлар музлаган сувни юқорига кўтарган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)