Мексика Эль Чапо лақаби билан машҳур наркобарон Хоакин Гусманни АҚШга эсктрадиция қилди. Бу ҳақда, Мексика ТИВ баёнотига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
АҚШ ҳукумати вакилининг сўзларига қараганда, Гусман АҚШ ҳудудида ҳибс остида бўлиб, яқинда у Нью-Йоркка олиб ўтилади.
Хоакин АҚШга энг кўп гиёҳванд моддалар етказиб берувчи «Синалоа» наркокартелига бошчилик қилади. АҚШда Эль Чапо қотилликда, контрабандада, қононуний қурол тасарруф қилиш ва пул ювишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)