Ўзбекистондан энг кўп олиб чиқиладиган ҳайвонот дунёси объекти тошбақалардир. Бу ҳақда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакили А. Григорянц Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбекистон Республикаси куч қурилмаларининг табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги ва ноёб турларни сақлаш бўйича салоҳиятини ошириш» мавзуидаги семинар-тренинг чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
«Бошқа турлар билан қиёсан олганда мамлакатдан кўпроқ Ўрта Осиё тошбақаларини ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетишга уринишади. Бу жониворларнинг сиполиги, уларни бир неча кун боқмаслик имконияти билан боғлиқдир», — деди Григорянц.
Тошбақалар олиб чиқиб кетилиб, ҳайвонот дўконларида сотилади.
Бундан ташқари, илонлар, сайроқи тўтиқушлар ва бойқушлар олиб чиқилиши ҳолатлари мавжуд. Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида лочинларнинг ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилган.
Изоҳ (0)