Россия мудофаа вазирлигига қарашли, Қора денгиз устида ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти қидирувлари чоғида Иккинчи Жаҳон уруши йилларига оид АҚШ бомбардимончиси топилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қутқарувчилар икки моторли Douglas A-20 («Бостон») самолётининг двигателларидан бирини сувдан кўтарди. Дастлабки маълумотларга қараганда, у Совет Иттифоқига ленд-лиз бўйича етказилиб, 63-бомбардимончи авиаполки таркибида жангларда қатнашган.
Самолёт 1942 йил 15 ноябрида Адлер аэродромидан кўтарилганидан сўнг ҳалокатга учраган.
Изоҳ (0)