Озарбайжон ва Ўзбекистон туристик идоралари раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги қатнайдиган чартер рейслари очиш, қўшма туристик пакетлар ташкил этиш ҳамда бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Trend ахборот агентлиги маълум қилди.
Озарбайжон маданият ва туризм вазири Абулфас Гараев ҳамда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Анвар Шаропов Мадридда давом этаётган FITUR–2017 туристик кўргазмаси доирасида музокаралар ўтказди, дейилади хабарда.
Учрашув чоғида туристик соҳани ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)