Испаниянинг Андалусия мухтор жамоатидаги Велес-Малага муниципалитетида кичик самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда, El Mundo нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Самолётнинг қулаши оқибатида икки киши — бир аёл ва унинг 10 ёшли қизи ҳалок бўлди.
Воқеа жойига фуқаролик гвардияси, полиция ва тиббиёт ходимлари етиб келди.
Воқеанинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)