АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп шакллантирадиган вазирлар маҳкамаси таркибига 1988 йилдан буён биринчи марта Лотин Америкасидан келиб чиққан амалдор киритилмайди. Бу ҳақда, The Dallas News нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Трамп маҳкамадаги охирги бўш ўринга номзод танлашда Лотин Америкаси вакиллари жамоаси фаолларини инобатга олмаган, бу эса мазкур жамоа орасида норозиликларга сабаб бўлган.
Испан тилли икки номзод — республикачи Генри Бонилья ва Texas A&M компаниясининг собиқ президенти Эльза Мурано қишлоқ хўжалиги вазири лавозими учун кўрсатилган эди, аммо янги давлат раҳбари уларни танламади.
«Биз хавотирдамиз. Бу демократияга зиддир», — деди испан тилли фуқаролар фаоли Гектор Санчес.
Изоҳ (0)