АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп мансабга чиқиши муносабати билан мамлакат пойтахти Вашингтонда тантаналар уч кун давом этади. Аммо 20 январь куни Конгресс деворлари остида бўлиб ўтадиган қасамёдга келтириш маросими одатдагидан қисқа ва камтарин ўтади, деб хабар беради «ТАСС».
Тадбир ташкилотчиларининг эълон қилишича, дастлаб Трамп ва АҚШнинг сайланган вице-президенти Майкл Пенс Арлингтон миллий қабристонидаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўяди. Сўнг улар Авраам Линкольн мемориалини зиёрат қилиб, у ерда ўзлари шарафига уюштирилган концертни тинглайди.
Трамп ва Пенс концерт саҳнасидан туриб тўпланган фуқаролар билан саломлашади.
Тайёргарлик жараёнлари деярли тугади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)