АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп қасамёд маросимига бойкот эълон қилганлар чипталарни қайтариши лозимлигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Қасамёдга бормайдиган одамларга келсак, бу меъёридаги ҳолат, чунки бизга чипталар жуда керак. Ўйлайманки, улар чипталарини қайтаради», — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
AP маълумотларига қараганда, Демократлар партиясидан бўлган 30 дан ортиқ конгрессмен 20 январда ўтадиган инаугурация маросимига бормасликка қарор қилган.
Изоҳ (0)