Россия ва Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳудудида ИШИД гуруҳига қарши илк қўшма операцияни бошлади. Операция Алеппо вилоятида амалга оширилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Сергей Рудскойнинг сўзларига қараганда, қўшма операцияга жалб қилинган гуруҳлар айни пайтда ал-Боб туманида жангариларни ўққа тутмоқда. Операция давомида жангариларнинг 36 объекти йўқ қилиниши кўзда тутилган.
Операция Сурия томони билан ҳам мувофиқлаштириб борилмоқда.
Амалиётларда Россиянинг тўққизта зарбдор самолёти иштирок этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)