Маҳоратли ижодкорлардан иборат бўлган «Байрам» гуруҳи вакиллари 17 январь куни «Ўзбегим таронаси» радиоси орқали навбатдаги ижод маҳсулини тақдим қилди, деб ёзади «Popcorn.uz».
«Дўстим» деб номланган ушбу композиция устида гуруҳ ижодкорлари ўтган йилнинг сўнгги ойидан бошлаб ижодий ишларни олиб бораётган эди. Бироқ бу қўшиқни тўрт киши эмас, балки уч киши куйлаши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди.
Маълумки, бир неча кун олдин гуруҳ солистларидан бири Равшан Ҳожиакбаров бу оламни тарк этди. Шу боис ушбу таронани гуруҳнинг қолган таркиби биргаликда ижро этиб, дўстлари Равшан Ҳожиакбаровга бағишлади.
«Дўстим» таронасининг сўзи Машҳура Мамедова қаламига мансуб. Мусиқаси эса Дониёр Мамедов томонидан басталанган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)