АҚШ матбуоти вакиллари сайланган президент Дональд Трампга очиқ хат йўллаб, унинг айрим хатти-ҳаракатларини танқид остига олди ҳамда профессионал жавобгарликни оширишларини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хат муаллифи — Columbia Journalism Review журнали бош муҳаррири Кайл Поуп журналистлар номидан Трамп маъмурияти ва матбуот ўртасидаги муносабатларни «чигал» деб атади. Шунингдек, янги давлат раҳбари Twitter’да журналистларни танқид остига олгани ҳақида сўз юритилди, бундан ташқари, у матбуот вакилларидан қочиши ҳамда айрим нашрларга унинг фаолиятини ёритишга рухсат бермаслиги айтиб ўтилди.
ОАВ вакиллари Трампнинг танловини ҳурмат қилган ҳолда айнан журналистлар жамоатчиликка барча воқеалар тезкор ва холис етказиб беришга масъул эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)