Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, охирги пайтларда АҚШ томонидан россиялик дипломатларни ёллашга бўлган уринишлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Лавров яқинда АҚШ махсус хизматлари ташқи ишлар вазирлиги ходимларидан бирини сотиб олишга уринганини айтиб ўтди.
«Бу пуллар ТИВ бухгалтерияси томонидан қайд қилиб қўйилди ва энди давлатга хизмат қилмоқда», — деди Лавров.
Вазирнинг қўшимча тарзда айтиб ўтишича, айниқса Барак Обаманинг иккинчи президентлик мухлати чоғида бундай ҳолатлар анча кўпайган.
Изоҳ (0)