Остонада мухолифат билан бўлиб ўтадиган музокараларда Сурия ҳукумати делегациясига мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Башар ал-Жаъфарий бошчилик қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» ўз манбаларига таяниб маълум қилмоқда.
Учрашув 23 январь куни бўлиб ўтади.
Бир муддат илгари Сурия қуролли мухолифати вакили мухолиф кучлар мазкур учрашувда иштирок этиш муҳимлиги борасида келишувга эришганини ҳамда у ерга ўзларининг ягона делегациясини йўллашини билдирган эди.
Изоҳ (0)