Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий самолёти адашиб қочқинлар лагерига зарба бериши оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Янглиш бомбалаш амалга оширилганини Нигерия армияси генерали Лаки Ирабор ҳам тасдиқлади. Операция «Боко Харам» радикал ташкилотига қарши олиб борилаётган эди.
«Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, 120 киши яраланган.
Ўз навбатида, Халқаро қизил хоч ташкилоти ўзининг олти нафар ходими ҳалок бўлганини билдирди.
Изоҳ (0)