Полиция Санкт-Петербург марказида Қорбобо ва Қорқизларнинг веломарафонини тақиқлади. Полиция агар колонна бир пайтнинг ўзида ҳаракатланса, тўпланганларни ҳибсга олиш билан таҳдид қилди, деб ёзади Meduza.
Веломарафонга чиқиш учун йиғилганлар вазиятни муҳомака қилгандан сўнг шаҳар кўчалари бўйлаб 10—20 кишидан иборат кичик гуруҳлар бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузмасдан ҳаракатланишга қарор қилди.
Тадбирда қатнашиш учун 100 нафардан 200 нафаргача киши тўпланганлиги хабар қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)