Пароль сақлашга мўлжалланган Keeper дастури муаллифлари аккаунтларни ҳимоя қилишда энг кўп ишлатиладиган комбинациялар рўйхатини эълон қилди. Бундай паролларни ўрнатиш хавфсиз эмаслиги айтилди, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Экспертлар 10 миллиондан ортиқ саҳифаларнинг маълумотларини таҳлилдан ўтказиб, паролларнинг кенг тарқалганлик бўйича рейтингини тузиб чиқди. Уларнинг аниқлашича, «123456» пароли олдингидай биринчи ўринда турибди.
Рўйхатда қийинроқ пароллар ҳам бор, аммо уларни бузишга ҳам бир неча секунд кифоя. Булар сирасида «18atcskd2w» ва «3rjs1la7qe» ҳам бор. Бу комбинацияларнинг машҳурлиги улар ботлар томонидан ишлатилиши билан тушунтирилади. Бундай паролга эга аккаунтлар одатда почта сервисларида спам тарқатиш учун рўйхатга олинади.
Изоҳ (0)