Ўзбекистонда 14 январь, шанба куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар тўлов тизимлари вақтинча ишламайди, дея хабар бермоқда «Ўзбектелеком».
Компания ахборотига кўра, тўлов тизимлари «Ўзбекистон Марказий банки тармоғида профилактика ишлари олиб борилаётгани муносабати билан» вақтинча ишламайди.
Айни вақтда, UZCARD банклараро тўлов тизими «Ўзбектелеком» томонидан тарқатилган «тўлов тизимлари вақтинча ишламаслиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Бугун, 2017 йилнинг 13 январь куни Узмобиле компаниясининг сайтида «Ўзбекистон Марказий банки тармоғидаги профилактика ишлари муносабати билан 2017 йил 14 январь куни 9:00 дан 18:00 гача бўлган оралиқда тўлов тизимлари вақтинча ишламаслиги» ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, мазкур ахборот Узмобиле абонентларига SMS-хабар кўринишида юборилди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Шу муносабат билан, Умумреспублика ягона процессинг маркази (УOPM) УOPM томонидан ҳеч қандай профилактика ишлари режалаштирилмаётганини расман маълум қилади. Карта эгалари тўловларни монеликсиз амалга оширишлари мумкин. UZCARD тўлов тизими одатдаги тартибда ишлайди.
UZCARD маъмурияти
Изоҳ (0)