Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
«Сизда ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг янгидан ташкил этилган виртуал қабулхонасига «Jk.rk.uz» сайти орқали ёки (0 361) 224-70-00 телефонига қўнғироқ қилиш орқали тўғридан-тўғри юборишингиз мумкин», — дейилади хабарномада.
Йўлланган мурожаат расмий статусга эгадир.
Изоҳ (0)