Шотландиянинг Данди шаҳрида яшовчи сартарошнинг Чихуахуаси қиймати 500 фунт стерлинг бўлган зиракни ютиб юборди. Бу ҳақда Daily Record нашри маълум қилди.
Мижози зирак йўқолганлигини пайқаб қолгандан сўнг сартарош бутун уйни кўздан кечирди, бироқ ҳеч нарса топа олмади. Шундан кейин у итидан гумон қила бошлади. Ветеринар қимматбаҳо тақинчоқ уй ҳайвонининг ошқозонида эканлигини тасдиқлади.
Чихуахуага қайт қилдирувчи восита беришди, бироқ бу зиракни қайтаришга ёрдам бермади. Сартарош кейинги икки кун давомида уй ҳайвонининг чиқиндисини эътибор билан ўрганиб чиқишга мажбур бўлди. Ниҳоят тақинчоқ топилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)