• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекча трансфер. Денисов Испанияда, «Локомотив» сафида Африка чемпиони пайдо бўлди, Жепаров учун 800 минг доллар тўлашмоқчи

    Сервер Жепаров

    Ўзбекистонлик футбол агенти Санъат Шарипов яқин соатлар ичида Сервер Жепаровга Эрон клуби таклиф билан чиқиши мумкинлиги ҳақида айтганди. Ва ниҳоят форс нашрлари ҳам бу ҳақда жар солди.

    Tasnim News Agency Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Сервер Жепаровни ярим мавсум ўйнатиш учун 800 000 АҚШ доллари тўлашга тайёрлигини билдирган.

    Фото: Tasnim News Agency

    Фото: Tasnim News Agency

    Хабарда 34 ёшли ўзбекистонлик футболчи мамлакат терма жамоаси шарафини 121-учрашувда ҳимоя қилиб, 25 та гол ургани, ўз вақтида Жанубий Кореянинг «Сеул» ва «Сеонгнам», Саудиянинг «Аш-Шабаб», Тошкентнинг уч гранди — «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари сафида тўп сургани қайд этилган. Шунингдек, фаолиятини Наманганнинг «Навбаҳор» клубида бошлаб, 46 та ўйинда 7 та гол ургани ҳам эътибордан четда қолиб кетмаган.

    Маълумот учун, Эрон чемпионатида жамоалар биринчи даврани якунлаган. «Истиқлол» клуби 22 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Персиполис» ҳисобида 32 очко бор. Теҳронликлар вазиятни ўнглаш учун Жепаровнинг хизматидан фойдаланиш ниятида.

    Фото: Livescore.in

    Фото: Livescore.in

    Фарҳод Тожиев

    Тожиевлар оиласининг кичик вакили Фарҳод Малайзиянинг «Т-Тим» клубида сафида гол уришда давом этди. Бироқ унинг жамоа билан шартнома тузиш масаласи ҳалигача тўлиқ ҳал этилмади.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Championat.asia» маълумотига кўра, Тожиев «Теренггану Сити» клубига қарши ўйинда жамоасининг биринчи голини урган. Кейинроқ эса жамоадошлари яна 4 та гол киритган — 5:0.

    Аввалроқ Тожиев бир эмас, икки бор дубл қайд этишга муваффақ бўлганди. Унинг бу хизматлари юқори баҳоланса, Тожиевнинг ойлик-маоши ҳам шундай юқори бўлиши керак. Шундагина ҳужумчи ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Дилшод Шарофутдиновга жамоадош бўлади. Сир эмаски, Фарҳод Тожиев «Т-Тим» сафида олдин ҳам тўп сурган.

    Қизиқ томони, Тожиевларнинг ўртанчаси Камолиддин ҳам Малайзияда. У «Фелда Юнайтед» сафида кўрикдан ўтаётгани кеча хабар қилинганди.

    Виталий Денисов

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Испанияда бўлиб турибди. Ўз клуби «Локомотив» билан, албатта. Россиялик «темирйўлчилар» қишки таътилни Европанинг ўзида ўтказишга қарор қилган.

    Фото: «Локомотив» (Москва)

    Фото: «Локомотив» (Москва)

    Фото: «Локомотив» (Москва)

    Фото: «Локомотив» (Москва)

    Фото: «Локомотив» (Москва)

    Фото: «Локомотив» (Москва)

    Жуниор Ахиссан Лендри

    Мамлакатнинг амалдаги чемпиони икки нафар Кот-д’Ивуарлик футболчини ўз сафига қўшиб олганди. Энди эса кўрик учун учинчи ивуарлик футболчи ташриф буюргани айтилди.

    Фото: «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    Жуниор Ахиссан Лендри 20 ёшда. У Кот-дъИвуар ёшлар терма жамоаси сафида Африка чемпиони бўлган. 2013 йилги жаҳон чемпионатида эса чорак финалга қадар етиб борган.

    Жуниор Ахиссан ўтган мавсумни Киевнинг «Динамо»сида ўтказган. «Локомотив»да илиқ таассурот қолдирса ва келиша олса, фаолиятини Тошкентда давом эттиради.

    «Бунёдкор»

    Амирликларда бўлиб турган «қалдирғочлар» бунга қадар иккита ўйин ўтказиб, аввалига маҳаллий «Аш-Шааб»ни мағлуб этган, кетидан эса Ганага имкониятни бой берганди. Учинчи ўртоқлик ўйинида Сергей Лушчан билан мамлакат чемпиони бўла олмаётган клуб ва ниҳоят дуранг ҳам ўйнади.

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    «Бунёдкор» — «Хенан Жиане» (Хитой) 1:1

    Голлар: Шаҳзодбек Нурматов. Хитой клубидан ким ва нечанчи дақиқада гол ургани қизиқ бўлмаган ва унинг номи келтирилмаган.

    13 январь, жума«Бунёдкор» — «Ал-Файсалий» (Саудия Арабистони)

    15 январь, якшанба«Бунёдкор» — «Абердин» (Шотландия)

    20 январь, жума«Бунёдкор» — Иордания

    «Насаф»

    Қаршининг «Насаф» клуби Европа жамоалари билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши, бироқ кейинроқ Анталиядаги шамол биринчи учрашувга ҳалал бергани маълум қилинганди. 11 январь куни Рўзиқул Бердиев жамоаси 2 та учрашув ўтказди.

    Фото: «Насаф»

    Фото: «Насаф»

    Биринчисида Кипр, иккинчисида эса Озарбайжон клуби мағлуб этилди. Фозил Мусаев, Азамат Алланиязов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев каби футболчилар жамоани тарк этган бўлса-да, «Насаф» барқарорлигини сақлаб турибди.

    «Насаф» — «АЭК» (Кипр) 1:0

    Гол: Шаҳбоз Эркинов, 55 (1:0).

    «Насаф» — «Нефтчи» (Озарбайжон) 1:0

    Гол: Фарруҳ Сайфиев, 67 (1:0).

    15 январь, якшанба«Насаф» — «Ботошани» (Руминия)

    16 январь, душанба«Насаф» — «Сумгаит» (Озарбайжон)

    18 январь, чоршанба«Насаф» — «Карпати» (Украина)

    20 январь, жума«Насаф» — «Шахтёр» (Қозоғистон)

    12.01.2017, 10:07   Изоҳ (0)   44205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вазним одамларни ўйлантираётганидан ҳайратдаман». Роналдо собиқ жамоадоши Майкл Оуэннинг ҳазилини оғир қабул қилди

    11.01.2017, 17:06

    UFC ва MMA жангчилари «аралаш жанг санъати — санъат эмас» деб айтган актриса Мерил Стрипдан хафа бўлди

    11.01.2017, 16:09

    19 мамлакат Россияни барча халқаро спорт мусобақаларидан четлатишга чақирди

    11.01.2017, 14:55

    Малайзия чемпионатида урилган гол – 2016 йилнинг энг чиройли голи

    10.01.2017, 08:33

    Виржинияда қор бўрони сабаб сузиш мусобақаси қолдирилди. Спортчилар унинг ўрнига қорда «сузиш» мусобақаси уюштирди

    10.01.2017, 08:17

    Сув хоккейи: АҚШда очиқ осмон остидаги хоккей ўйини вақтида жала қуйди

    09.01.2017, 00:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.