Сербияда истиқомат қилувчи Йездимир Милич қудуқ ичида минус 20 даражада совуқда қолиб кетди. У уйга кетиш чоғида тасодифан қудуққа тушиб кетиб, у ерда 52 соат давомида қолиб кетди, деб хабар беради TJournal.
Йездимирнинг қўшниси қудуқ ёнидан пакет топиб олиб, шубҳага борди. Шундан сўнг у қудуқ ичига одам тушиб кетганини билди ва ёрдам кўрсатди.
Узоқ соатлар давомида бадани музлаб кетган жабрланувчи шифохонага етказилди. Унинг ҳаётига хавф йўқ.
Изоҳ (0)