АҚШнинг Мичиган штатида Боб исмли эркак итининг садоқати туфайли совуқдан омон қолди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
31 декабрь кечаси Боб уйда телевизор кўриб, кўчага чиқмади. У билан ити — Келси лақабли ретривер бор эди. Реклама кетаётган пайтда Боб каминга ўтин олиб келиш учун ҳовлига чиқди.
Эркак шошганидан йиқилиб тушди ва бўйин умуртқаларини синдириб олди. Натижада у ҳаракатлана олмай қолди.
Қўшнилар унинг ёрдам чақириғини эшитмади. Фақатгина садоқатли ит унинг овозини эшитиб, етиб келди. Ит хўжайинининг ёнида ётиб, юнги ва бадани тафти билан уни иситиб турди. Бундан ташқари, у баланд овозда ҳуриб турди.
Қўшнилар фақат эртаси куни бу овозларни эшитди ва тез ёрдам машинасини чақирди. Эркак 20 соат давомида аёзда ётишга мажбур бўлди. Ит хўжайини музлаб қолмаслиги учун унинг юзи ва қўлларини ялаб турди. Ити туфайли Бобнинг ҳеч қаери музлаб қолмади.
Шифохонада Боб операциядан ўтказилди, энди у яна қўл ва оёқларини қимирлата олади.
Изоҳ (0)