Калифорниянинг Калаверас боғидаги танасидан туннель ўйилган энг кекса дарахтлардан бирини тўфон қулатиб юборди. Минг йиллик дарахтнинг қулаши ҳақида Los Angeles Times маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Баландлиги 45 метрдан ортиқ бўлган дарахтдаги туннель 137 йил илгари ўйилган. Дарахт танасидаги кичикроқ хона ўлчамлари билан тенг ўйиқ туфайли «Биринчи кулба» номини олган.
Бир муддат дарахтнинг диаметри ўн метрдан ортиқ танаси орқали автомобиллар ҳам ўтган. Бироқ охирги йилларда туннель машиналар ҳаракати учун ёпилди, шунга қарамасдан дарахт боғнинг энг диққатга сазовор жойи сифатидаги мақомини сақлаб қолди.
Боғ раҳбариятининг маълум қилишича, ўйилган туннель туфайли дарахт яхши озиқлана олмаган ва ёмон аҳволда бўлган. Кекса дарахтнинг фақат битта шохи тирик. «Биринчи кулба»нинг ёши номаълум, бироқ мазкур боғда ўсувчи улкан дарахтлар аксариятининг ёши 1000 йилдан ортиқдир.
Яна бир туннелли дарахт Калифорниянинг «Секвойя» боғида жойлашган бўлиб, қулаган дарахтнинг танасидан автомобиллар ўтиши учун туннель ўйилган.
Калифорнияда ана шундай туннелли дарахтлардан яна бирини учратиш мумкин. Автомобилларнинг ундаги туннель орқали ҳаракатланишига рухсат берилган кекса дарахтнинг баландлиги 96 метрни ташкил этади. У шохларининг жойлашуви туфайли «Қандил» номини олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)