• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекча трансфер. Жепаров Эронга ўтиши мумкин, «Олмалиқ» ва «Насаф» Европа клубларига қарши, «Мексика қаҳрамони» кимга керак?

    Сервер Жепаров

    Куннинг энг муҳим янгилиги Ўзбекистон миллий терма жамоаси вице-сардори Сервер Жепаровнинг Эронга йўл олиши мумкинлиги бўлиб турибди.

    Фото: «Локомотив» ФК

    Фото: «Локомотив» ФК

    2016 йилги мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубида ўтказган Сервер Жепаров Жанубий Корея ва Саудия Арабистони каби чемпионатларда тўп сурган ва ҳар иккисида ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Унинг Эронга йўл олиши мумкинлиги ҳақида футбол агенти Санъат Шарипов Twitter саҳифаси орқали маълумот берди.

    Эроннинг «Истиқлол» клуби яқин соатлар ичида Сервер Жепаровга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин, деб ёзган Санъат Шарипов. Бу янгиликни ҳозирга қадар «Локомотив» ҳам, футболчининг ўзи ҳам тасдиқлаганича йўқ.

    Анзур Исмоилов

    Хитойнинг «Чанчун Ятаи» футбол клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов жамоаси билан Амирликларда бўлиб турибди. Кеча — 9 январь куни «Чанчун Ятаи» Германия Бундеслигаси вакили «Айнтрахт»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Айни вақтда «Айнтрахт» аъзоси ҳисобланган Саболч Хусти ўз вақтида «Чанчун Ятаи» сафида тўп сурганди, деб ёзди «Championat.asia». Ўртоқлик ўйини вақтида Анзур Исмоилов собиқ жамоадоши билан кўришган.

    Шавкат Саломов

    Фаолиятини Малайзияда давом эттиришга яқин турган Шавкат Саломов «Бухоро» клубининг 2016 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Клуб сайти ўтказган сўровномада 1628 нафар мухлис иштирок этган.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Саломов энг яхши бўлиш учун овозларнинг 19 фоизига эга чиққан. Жамоа тўпурари Азиз Ибрагимов эса 12 фоиз овоз билан иккинчи бўлган. Овозларнинг 5 дан 1 қисмини ҳам олмай энг яхши бўлиш шунчаки ажойиб. Бундай ранг-барангликни бошқа клубларда кузатиш қийин.

    «Бошпана излаб»

    «Championat.asia» нашри маълумотига кўра, Темур Ҳакимов ва Алишер Шоғуломов эркин агентга айланди.

    Темур Ҳакимов 1994 йилда туғилган футболчилар терма жамоасида пайдо бўлиб, Мексика қаҳрамони бўлган ва пул ютуқлари, Spark автомашинаси билан тақдирланган, кўкка кўтарилганди. Орадан кўп ўтмай футболчи Ўзбекистон олий лигаси клубларига ҳам керак эмас. Йўқса етакчи жамоалар уни бир неча йиллик шартнома билан ўз сафига қўшиб оларди.

    Алишер Шоғуломов ҳам 1994 йилда туғилган. Аммо Мексикага борадиган футболчилар орасига киритилмаган.

    Ҳар икки футболчи 2016 йилги мавсумни Тошкентнинг «Обод» клубида якунлаганди. Ибтидо эса бошқа жамоалар билан боғланган. Ҳакимов «Сўғдиёна»да, Шоғуломов «Андижон»да старт олганди. Темур мавсум давомида 19 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Алишер эса 22 та ўйинда шунча гол урди.

    Маълумот учун, ҳар икки футболчи ҳам ҳужум чизиғида тўп суради. Суратда улар келаси мавсумда камида нечта гол уришига шама қилаётгандек.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Олмалиқ»

    Бош мураббий Виктор Кумиков беларуслик Владислав Касмин билан шартнома тузилгани ҳақида айтиб ўтди. Унинг қанчага мўлжаллангани ва айнан нимаси ёқиб қолганига аниқлик киритилмаган. У ҳақдаги маълумотдан ҳам, шартнома тузилгани ҳам клуб расмий сайтида кўриниш бермаган.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Олмалиқ» қишки йиғинни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб боради. Аввалроқ клубни Игорь Шквирин бошқариб бораётганида футболчилардан қарздорлик борлиги ҳақида хабар пайдо бўлганди. Кейинроқ эса клуб сафида 9 йил ишлаган Игорь Шквиринга 300 минг сўм қарзи борлиги айтилганди. Анталия сафари харажатларига шу пул ҳам қўшилганми ёки йўқ, ойдинлик киритилмаган.

    Кумиков Анталияда Швейцария, Россия ва Украина клублари билан ўйин бўлиб ўтишига ишонтирди. Рақибларнинг «Вил—1990», «Сибирь», «Карпати» экани эса номлари келтирилган мамлакатлар фонида хиралашиб қолди.

    «Бунёдкор»

    Амирликларда бўлиб турган «Бунёдкор» ўртоқлик учрашувлари учун яхши рақиблар топган. Клуб сайти йиғиндан фотосуратлар тақдим этди.

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    Кимгадир берилган шунча соч...

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    Кимдир эса ундан мосуво...

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    Фото: «Бунёдкор»

    «Насаф»

    Туркиянинг Анталиясида йиғин бошлаган Қаршининг «Насаф» клуби ҳам Европа жамоаларига қарши тўп суради. Бироқ Европа деганда Англия, Германия, Испания ёки Францияни тушуниш шарт эмас. Қитъада Кипр, Озарбайжон каби давлатлар ҳам бор. Захирада Лихтенштейн, Молдова, Андорра, Сан-Марино каби мамлакатлар ҳам мавжудлигини эслатиб ўтиш керак.
    10.01.2017, 10:45   Изоҳ (0)   14680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малайзия чемпионатида урилган гол – 2016 йилнинг энг чиройли голи

    10.01.2017, 08:33

    Виржинияда қор бўрони сабаб сузиш мусобақаси қолдирилди. Спортчилар унинг ўрнига қорда «сузиш» мусобақаси уюштирди

    10.01.2017, 08:17

    Сув хоккейи: АҚШда очиқ осмон остидаги хоккей ўйини вақтида жала қуйди

    09.01.2017, 00:13

    Одил Аҳмедов билан 2001 йилдан бери бир хилда суратга тушадиган Ёқуб Аҳмедов укасига «қаерда ўйнаса ҳам, соғ-саломат юришни» тилади

    02.01.2017, 18:49

    Одил Аҳмедовни сотган клублар ҳеч қачон зарар кўрмаган. Футболчининг барча трансферлари — битта суратда

    30.12.2016, 19:09

    Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтганини рад этди

    29.12.2016, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.