Ўзининг ноодатий мусиқа йўналишига эга, халқ тилидан, халқчил сўзлар билан ҳаётий мавзуларда ижод қилиши билан эътиборни тортган хонанда, Ниҳол мукофоти совриндори Адҳам Солиев ҳеч бир хонанда концерт бермаган жойда концерт бериш ҳақидаги режаси билан бўлишди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
«Сўнгги пайтларда Адҳам Солиев кўринмай қолди, деган гапларга умуман қўшилмайман. Чунки ижодим аввалгидан-да фаоллашган, фақат изланишда ва ижоддамиз. Бу меҳнатларимизни ҳар куни мухлисларга ТВ орқали тақдим этиш учун маблағим етмай қолади баъзида. Чунки бугун телевидениедаги аксарият теледастурлар, янги қўшиқлар премьераси тўлов-шартнома асосида. Ҳар бирига тўлов тўлаб, рекламага пул сарфлашга тўғри келяпти. Лекин бу фикрим билан телерадиоканалларни қоралашдан жуда йироқман. Ҳамма ўзининг иши, вазифаси билан банд. Хизматлар пуллик дегани билан айрим мусиқий телерадиоканаллар мухлислар талабидан келиб чиқиб ижод маҳсулларимни бериб туришибди.
‘Адҳам кўринмай қолди’ деяётган мухлисларим учун махсус концерт дастуримизни ташкиллаштириш режалаштирилган. Режиссёр Саъдулла Абдуллаев билан ҳамкорликда шу йили яккахон дастур бўлади. Аммо бу доимгидек ‘Истиқлол’ санъат саройида эмас. Ишонч билан айтаманки, 2017 йилда бериладиган концерт дастурим учун танланган жойда ҳали ҳеч қайси хонанда концерт бермаган. Тоғ ёнбағридаги бу учрашув кўпларнинг ёдида узоқ вақт сақланиб қолишига ишонаман», — дейди хонанда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)