Латвияда 2017 йилнинг 1 январидан 2016 йилда маъқулланган қонун кучга кирди. Қонун кучуклар эгаларига рўйхатга олиш рақамларидан иборат махсус чипларни ҳайвонларига ўрнатиш мажбуриятини юклайди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қонунга кўра, уй ҳайвони эгалари олти ойликдан катта кучукларига чип ўрнатиши ва Латвия қишлоқ хўжалик маълумотлари марказининг маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтказиши лозим. Чип ўрнатиш хизматининг баҳоси — 3,5 евро. Рўйхатдан ўтказишдан бош тортганлик учун жарима эса етти евродан 210 еврогача. Қонунни такроран бузганлик учун 210 дан 350 еврогача жарима кўзда тутилган. Рўйхатга олиш рақамидан иборат кичкина микросхема итларнинг териси остига юборилади.
Мутахассисларнинг фикрича, чип ўрнатиш кучукларни кўчага қувиб юборадиганларни кузатиб боришга ёрдам беради ҳамда ҳайвонни қидириш жараёнини енгиллаштиради.
Кучуклар териси остига микрочиплар ўрнатиш амалиёти Австралия, Буюк Британия ва баъзи ҳолатларда Японияда қўлланилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)