Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2016 йил ҳисобидан 4 та жамоавий ва 3 та индивидуал мукофотга сазовор бўлди.
Португалиялик 31 ёшли футболчи аввал «Реал» билан ЕЧЛ ғолиби, кейин Португалия термаси билан Европа чемпионига айланди. Евро–2016 финалида олинган жароҳати туфайли Роналду «Севилья»га қарши УЕФА Суперкубогида иштирок эта олмаганди, шунга қарамай «Реал» 3:2 ғалаба қозонганди. Кейинроқ «Реал» ҳужумчиси УЕФА версияси бўйича энг яхши футболчи деб тан олинди.
Декабрь ойи ўрталарида португалиялик футболчи France Football нашри томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва «Олтин тўп» мукофоти билан тақдирланди.Роналду «Реал» сафида Японияда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди. Турнир давомида 4 та гол киритган Роналду мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Ниҳоят, 9 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФАнинг тақдимот маросимида Криштиану Роналду 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва ФИФА таъсис этган The Best мукофотига сазовор бўлди.Бундан ташқари, Роналду Globe Soccer Awards талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ деб топилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)