Нигерия, Сьерра-Леоне ва Либерия президентлари Муҳаммаду Бухорий, Эллен Эрнест ва Корома Жонсон-Серлиф 11 январь куни Гамбия президенти Яйя Жамме билан учрашиб, уни мансабни тарк этишга кўндиришга уриниб кўради. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нигерия ташқи ишлар вазири Жефри Оньеаманинг сўзларига қараганда, Жамме бошқарувни қонуний сайланган президент — Адама Барроуга топшириши учун тилга олинган раҳбарлар қўлидан келган ишни қилади.
Гамбияни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Яйя Жамме 1 декабрда бўлиб ўтган президент сайловида 36,7 фоиз, унинг мухолифатчи рақиби Адама Барроу эса 45,5 фоиз овоз олди. 3 декабрда Жамме мағлубиятини тан олди, бироқ бир ҳафтадан сўнг сайлов комиссиясидаги «йўл қўйиб бўлмас камчиликлар»ни рўкач қилиб, янги сайловлар ўтказишга чақирди.
Изоҳ (0)