«Ўзстандарт» агентлиги расмий сайтида агентлик бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тилда йўлланиши мақсадга мувофиқдир. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Агентлик марказий аппаратида мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Фуқаролар томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала агентлик мажлисларида мунтазам муҳокама қилинмоқда ва улар мамлакатимиз қонунчилиги доирасида ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)