Қатар пойтаҳти Доҳада бўлиб турган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Саудия Арабистони биринчи дивизиони вакили «Ал-Батин» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Шанхай клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Беллашувни Аҳмедов бошланғич таркибда ўтказди.
Саудияликлар дарвозасига урилган голларга «Шанхай СИПГ»нинг янги хариди Оскар ва маҳаллий футболчи Лю Венжун муаллифлик қилди.
Қишки танаффусни Қатарда ўтказаётган Германиянинг «Бавария» клуби футболчилари «Шанхай СИПГ» клуби иштирокидаги ўйинни стадионнинг ўзидан томоша қилган.
Изоҳ (0)