Жанубий Корея мустақил тергов қўмитаси мамлакат президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силга нисбатан янги айбловларни илгари сурди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Терговчилар Чхве Сун Силь спортни тарғиб қилиш баҳонасида кўпгина маҳаллий компанияларни ўзи яратган ноҳукумат фондларга хайрия маблағлари киритишга мажбур қилганини айтмоқда. Бу маблағларнинг катта қисмини унинг ўзи ўзлаштиргани тахмин қилинмоқда.
Терговчиларнинг билдиришича, Пак Кин Хе камида дугонасининг қилғилиқларидан бохабар бўлган.
Изоҳ (0)