ИШИД террорчи гуруҳининг камида 45 жангариси Ироқ ва халқаро аксилтеррор коалицияси ҳарбий-ҳаво кучларининг Ироқ шимолидаги Найнава вилоятида берган авиазарбалари натижасида йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, 25 террорчи Мосулнинг бир қанча туманларида, яна 20 нафари эса Талл-Афар шаҳрида (Мосулдан 35 километр жануби-ғарбда) ўлдирилди.
Бундан ташқари, жангариларга тегишли портловчи ускуналар ва миномётлар йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)