Emirates авиакомпанияси Ўммон пойтахти Маскатдан Дубайга учиши лозим бўлган рейсни қолдирди. Самолёт бортидан илон топилиши бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
Воқеа 8 январь куни бўлиб ўтди. Самолёт йўловчиларни қабул қилишга тайёр бўлган бир пайтда юк бўлинмасидан илон чиқди. У илоннинг заҳарли турларидан бирига мансублиги айтилмоқда.
Ҳаво кемаси бортини текшириш ва тозалашга фаррошлар ва техник мутахассислар йўлланди.
Изоҳ (0)