Бразилиялик Габриэла Брандао Facebook’даги саҳифасида унинг катта бувиси ҳар куни «Узуклар ҳукмдори» фильми қаҳрамони — элфлар етакчиси Элронднинг ҳайкалчасига сиғинаётгани ҳақида ҳикоя қилди, деб ёзади TJournal.
Қизнинг сўзларига кўра, унинг қариндоши ўйлаб чиқилган персонажни насронийларнинг авлиёларидан бири — авлиё Антоний билан адаштириб қўйган.
Габриэла eBay’дан катта бувисиникига айнан ўхшаш Элронд ҳайкалчасини топди, бироқ у кекса аёлда қандай пайдо бўлганлигини тушунтириб бера олмади.
Элронд «Узуклар ҳукмдори» китобининг бош қаҳрамонларидан бири бўлиб, шу номли фильмда уни актёр Хюго Уивинг ижро этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)