Беларусь президенти Александр Лукашенко 80 мамлакат фуқаролари учун беш кунлик визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда унинг расмий сайти орқали маълум қилинди, деб хабар беради «Ведомости».
Визасиз кириш фақат Минск миллий аэропортидаги ўтказиш пункти орқали амалга оширилади.
Фармон Европанинг 39 мамлакатига, шунингдек, Бразилия, Индонезия, АҚШ, Япония ва бошқаларга нисбатан амал қилади.
Сайтда таъкидланишича, мазкур имтиёздан Латвия ва Эстониядаги фуқаролиги йўқ шахслар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Визасиз тартибдан фойдаланиш учун паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, пул маблағлари, 10 минг евродан кам бўлмаган қийматдаги тиббий полис бўлиши лозим.
Изоҳ (0)