Футбол бўйича Англия Кубоги доирасидаги «Вест Хэм» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида майдонга Ўргимчак-одам либосини кийиб олган мухлис югуриб чиқди, дея хабар бермоқда TJournal.
Ўргимчак-одам бир мухлис билан бирга майдонга югуриб чиққан вақтда «Манчестер Сити» 5:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди.
Тартиббузарлар учрашув биринчи таймида юз берган пенальти ишлаш воқеасини қайта саҳналаштиришга уринган, шундан сўнг стадион қўриқчилари томонидан қўлга олинган.
Ўйин «Манчестер Сити»нинг йирик — 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. «Шаҳарликлар» Англия Кубоги 1/16 финалига йўлланма олган.
Англияда 2014 йили ҳам Ўргимчак-одам «Манчестер Сити» ва «Сандерленд» ўртасидаги футбол учрашуви вақтида майдонга югуриб чиққан эди. Ўшанда у «Манчестер Сити» ўйинчиларини «тўрга тушириш»га уринган, шу сабаб ўйинни тўхтатишга тўғри келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)