• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекча трансфер. Ўрганган кўнгил: Тошкент клублари сербларга харидор, «Бунёдкор» Гана, «Пахтакор» «Краснодар» билан ўйнамоқчи

    Александр Гейнрих

    Александр Гейнрих Қозоғистонда қолишга қарор қилди. Бутунлай эмас, албатта.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Ордабаси» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси жамоаси билан Туркияга жўнаб кетади. У фаолиятини шу клуб сафида давом эттиришга қарор қилган. Гейнрих фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётгани учун ҳам, бу қарор нисбатан тўғридек кўринади.

    Одил Аҳмедов

    Россиядан Ўзбекистонга, Ўзбекистондан Хитойга етиб борган Аҳмедов, Хитойдан Қатарга учиб кетишга мажбур бўлганди. Доҳада унинг машғулотларини расмдаги мутахассис кузатиб борди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Бу — Бора Милутинович. Хитой терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан ва гуруҳда Ўзбекистонни қолдириб юборган мураббий. Фаолияти давомида бир неча мамлакат билан мундиалга ташриф буюрган бахтли мутахассис, ЖЧ—2022 ўтиб олгунига қадар Қатар футболи билан ишлайди. У «Шанхай СИПГ» машғулотни кузатиш учун келган.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Мана бу йигитлар эса Қатарда бўлиб турган «Бавария» вакиллари. Улар Одил Аҳмедовни танимаса керак. Бироқ Аҳмедов Бундеслигада тўп суришни орзу қилганди, бироқ Хитойга келиб қолди. На чора, вақти бор унинг олдинда.

    Ҳа, айтганча, «Championat.asia»нинг TransferMarkt China отлиқ манбанинг Twitter саҳифасига асосланиб айтишича, «Шанхай СИПГ» Рикарду Карвалю билан ҳам шартнома имзолаган. Ўз вақтида Мадриднинг «Реал» ва Лондоннинг «Челси» клубларида ўйнаган 38 ёшли ҳимоячи фаолиятини Аҳмедов билан бир жамоада давом эттирар экан.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ким оладиё, шугинаниё

    Жасур Ҳасанов

    Ўзбекистонлик футболчиларнинг 75 фоизи январь ойида эркин қушга айланиши ҳақида хабар берилганди. Шундай қушлардан бири Жасур Ҳасанов.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ўтган мавсумни «Бухоро» клуби сафида ўтказган футболчи совчи кутиш билан банд. Ўз рақамларини «ўлжа» излаётган ҳаммага бериб чиққан. Биринчи яхши қўнғироқ унинг келгуси 1 йиллик тақдирини ҳал қилиши мумкин.

    Санжар Шоаҳмедов

    «Локомотив» ўзининг етакчи футболчиси Шоаҳмедов билан бир тўхтамга кела олмаган кўринади. Ўтган йил ҳам бу борада қийинчилик кузатилиб, Шоаҳмедов шартномага энг сўнгги бўлиб қўл қўйганди. У «Локомотив» билан Амирликларда бўлиб турибди. Шунга қарамай, унга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Қайси клублардан эканигина аниқ эмас.

    Хориж? Шоаҳмедов эплаб кетиши мумкин. Бироқ яқиндагина оила қурган футболчининг оиласи бунга қандай муносабат билдираркин?

    Фото: «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    «Локомотив»

    Кот-д’Ивуардан бўлган икки футболчини ўз сафига қўшиб олган «Локомотив» Дубайга учиб кетди. Янгилардан Диёр Туропов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам сафда. Аввалроқ клуб ўша ерларда «Зенит» билан ўйнаши маълум қилинганди.

    «Бунёдкор»

    Амирликлардан қўним топган «Бунёдкор»нинг илк рақиби маҳалллий «Аш-Шааб» клуби бўлади. Бу ҳақда жамоанинг Twitter саҳифаси маълумот қолдирган. Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубига қарши ўйин учун тайёргарлик кўраётган «қалдирғочлар» учун бу керакли ўйин.

    Гана! Африка миллатлар кубоги учун тайёргарлик кўраётган Аврам Грант жамоаси 10 январь куни «қалдирғоч» овлайди. 17 январь куни ганаликлар Угандага қарши расмий ўйинда майдонга тушади. Ўша учрашувга кўтаринки кайфиятда етиб бориш учун, қандайдир клуб чиройли, иложи бўлса йирикроқ ҳисобда мағлуб этилиши керак. Масалан, «Бунёдкор».

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Келишув ўзбекистонлик футбол мухлисларини қувонтириши табиий. Ўзбекистон миллий терма жамоаси оддий клублар билан ўйнаганида таъби хира тортадиган мухлислар, бизнинг клублар ҳам номи чиққан термаларга қарши ўйнаши мумкинлигини ҳазм қилишга ҳаракат қилади.

    Маълумот учун, Гана термаси сафида Асамоа Гян, Эммануэль Агеманг Баду, Андре Айю, Жонатан Менса, Кристиан Атсу Вакасо Муборак, Жордан Айю каби футболчилар бор. Зўр-а?

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Бу «Бунёдкор» истиқомат қилаётган меҳмона. Бу ҳам зўр, тўғрими?

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Бу сербиялик футболчи Александар Игнатович. 1988 йил дунёга келгани айтилган, ҳозирга келиб бўйи 192 сантиметрга етган. Яна ўсади ёки йўқ, аниқлик киритилмаган.

    Мазкур футболчи «Бунёдкор»да кўрикдан ўтади. Сербия ёшлари сафида 2 та ўйин ўтказгани, бир вақтлар Голландиянинг «Фейеноорд» клубига ижарага берилиб, майдонга умуман тушмаганидан бўлак айтишга арзигулик маълумоти йўқ.

    «Бунёдкор» раҳбари эса одатда бир йил ўйнатиб кўриб, кейин «легионерлар ишончни оқламади», дейишни хуш кўради. Футболчи Сергей Лушчаннинг талабларига қанчалик мос келишини яқин орада билиб олиш мумкин.

    «Пахтакор»

    Ўзига рақобатчи бўлган уч клуб дунё кезганида, «Пахтакор» бир чеккада қараб турадими? Ўзбекистон чемпионатида «кучли» бешликка кириш учун ҳам Амирликлада йиғин ўтказиш талаб этилади.

    «Пахтакор» 15 январь куни БААга йўл олади ва 30 январга қадар Тошкентда кўринмайди. Шаржада яшаш Дубайдан арзонроқмиди, хуллас шу вариантда тўхталинган.

    Одил Аҳмедовни Хитойга пуллаб юборган «Краснодар» Тошкент клубига қарши майдонга тушишга рози бўлган. Жамоа матбуот хизматининг хабар қилишича, «Пахтакор»га қарши ўйин 25 январь куни ўтказилади.

    Яна сербиялик?

    Албатта, «Пахтакор»нинг шу мамлакат футболчиларига ишқи бўлакча. 10 сантиметри кам 2 метрлик Марио Маслач Тошкентга етиб келиб, мураббийлар кўригида бўлиб турибди. Ёқса, олиб қолинади. Ёқмаса қўлига 2 та нон бериб...

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Маслач Сербия ёшлар терма жамоаси сафида 2011 йил ўйнаган, 1990 йилда туғилган. Расмидан жиддий одамга ўхшайди, ўйини ҳақида маълумот йўқ. Марио исмли яхши футболчилар бор. Масалан, Балотелли, Манжукич, Гомес... Маслач қандай бўлиб чиқишини вақтдан бошқа ҳеч нарса кўрсатиб бера олмайди.

    «Обод»

    Учта «акасидан» фарқли ўлароқ, Рауф Инилеев бошчилик қилаётган пойтахтнинг «Обод» клуби камтаргина бўлиб Тошкентда юрибди. Клуб ўзи учун спаринг рақиб ҳам топган.

    Фото: «Обод»

    Фото: «Обод»

    Кунига икки маҳал югуриб юрган жамоа футболчилари 10 январь куни Қозоғистоннинг «Махтаарал» клуби билан беллашади. Қўшни республикада шундай клуб борлигини энди билдик. Катта эҳтимол билан улар ҳам Ўзбекистонда «Обод» борлигини яқинда билган.

    08.01.2017, 17:36   Изоҳ (0)   18825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одил Аҳмедов билан 2001 йилдан бери бир хилда суратга тушадиган Ёқуб Аҳмедов укасига «қаерда ўйнаса ҳам, соғ-саломат юришни» тилади

    02.01.2017, 18:49

    Одил Аҳмедовни сотган клублар ҳеч қачон зарар кўрмаган. Футболчининг барча трансферлари — битта суратда

    30.12.2016, 19:09

    Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтганини рад этди

    29.12.2016, 18:56

    Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди

    28.12.2016, 21:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Манагуадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида калтакланди

    25.12.2016, 16:52

    Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб тан олинди

    23.12.2016, 01:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.