Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 йўлидаги рақиби — Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Championat.asia».
63 ёшли мутахассис Эрон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабларини Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Қадрли дўстлар, Эрон футбол федерацияси президенти билан беш соатлик музокаралардан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим. Терма жамоанинг ЖЧ–2018 саралаш баҳсларига тайёргарлик режаларини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароит йўқлиги, футбол федерациясига қарши бўлганларнинг кўплиги, терма жамоа ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги учун бу қарорга келдим. Мағлубиятсиз бир йил, ЖЧ–2018 саралаши 3-босқичида гуруҳда биринчи ўринда бўлганимиз, ФИФА рейтингида Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлганидан кейин ҳам Эрон футбол федерацияси тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароити ҳамда ваколати йўқлигини айтмоқда.Аввалроқ «Персеполис» клубининг босими сабаб Карлуш Кейруш 7 нафар футболчини терма жамоада ушлаб қололмагани ҳақида хабар берилгади.Карлуш Кейруш, мутахассис
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи «А» гуруҳи 5-туридан кейин Эрон 11 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)