Кипр оролида узоқ йиллардан буён давом этаётган ихтилофнинг ҳал этилиши Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги телефон мулоқотининг асосий мавзуси бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Икки давлат етакчилари Кипр масаласида ўтадиган музокаралар муваффақият келтиришига ишонч билдирди. Шунингдек, бу нафақат Кипр, балки бутун минтақада хавфсизликни кафолатлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Кипрдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар кейинги ҳафта Швейцарияда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)