Польшада охирги икки сутка мобайнида совуқ об-ҳаво туфайли ўн киши ҳалок бўлди. Қор ва аёз қурбонлари сони ўсиши мумкин, деб хабар беради «Вести.ru».
«Жума куни (6 январь) етти киши оламдан ўтди. Бу бир кун учун энг катта кўрсаткич бўлди», — маълум қилди Польша давлат хавфсизлик маркази вакили.
7 январь куни мамлакатнинг қатор минтақаларида ҳаво минус 14 даража бўлишини прогноз қилмоқда. Полиция одамларни совуқдан ҳимояга муҳтож кишиларга, айниқса уйсизларга ёрдам беришга чақирмоқда.
Изоҳ (0)