6 январь куни Афғонистоннинг Боғлон вилояти Тала ва Барфак туманида номаълум шахсларнинг қуролли ҳужуми оқибатида 13 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вилоят волийси Файз Муҳаммад Амирийнинг сўзларига қараганда, воқеа туманнинг Анордара қишлоғида рўй берди. Қуролли шахслар қишлоқда истиқомат қилувчи 13 кишини тўплаб, отиб ташлади.
Расмийлар ушбу ҳужум ортида «Толибон» радикал ҳаракати турганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)