Латакия порти яқинидаги Жибла шаҳрида (Сурия) жойлашган стадион яқинида рўй берган портлаш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий шифохона бош шифокори ўринбосари Магдалина Мусанинг сўзларига қараганда, қурбонлар ва ярадорлар сони ортиши мумкин.
Маълумотларга кўра, миналаштирилган автомобиль муниципал стадион яқинида портлатиб юборилган.
Изоҳ (0)