Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби йиғин учун Қатарга ташриф буюргани ҳақида айтилганди. Getty Images буни тасдиқлаб, Шанхайдаги Pudong International Airport’дан фоторепортаж уюштирди.
Суратларда Одил Аҳмедов акс этган. Унга ҳозир осон деб бўлмайди. Хитой тилини тушунмайди, бразилиялик футболчилар эса ўзи билан ўзи овора. Вақти келиб унинг ҳам ёнида кимдир пайдо бўлиши катта эҳтимол.
Айни вақтда Қатарда бир қатор хорижий клублар бўлиб турибди. Масалан, Германиянинг «Бавария» клуби. «Шанхай СИПГ» нима сабабдан Қатарни танлагани, бу ерда ўртоқлик учрашувлари ўтказиладими ёки йўқ — маълумотнинг ўзи йўқ.
Изоҳ (0)