Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ҳайвонларни сақлаш қоидаларини кескинлаштирди ва фуқароларга уйда ёввойи ҳайвонларни сақлашни тақиқлади. Бу ҳақда Zawya нашри маълум қилди.
Эндиликда қоплон, шер, гепард ва бошқа экзотик ҳайвонларни фақат ҳайвонот боғи ва илмий марказларда сақлаш мумкин. Агар оддий фуқаро бундай ҳайвонларга эгалик қилса, у ҳолда унга нисбатан 136 минг доллар жарима хавф солади.
Ҳайвонларга одамларни талатиш уч йилдан етти йилгача қамоқ жазоси билан, агар ҳужум оқибатида унинг қурбони ҳалок бўлса, ҳайвоннинг эгаси умрбод қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин.
Янги қонун оддий уй ҳайвонлари, масалан, итни сақлаш қоидаларини ҳам ўзгартиради. Ҳукумат тасдиқлаган қоидага кўра, ҳар бир ит учун алоҳида рухсатнома олиш талаб этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)