Футбол бўйича Ўзбекистон олий лигасининг 2017 йилги мавсумида тўп сурадиган 16 клуб ПФЛ ҳисоб рақамига 180 миллион сўм ўтказиб беради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Шу тариқа ПФЛ олий лига клубларининг ўзидан жами 2 миллиард 880 миллион сўм санаб олади. Бу эса ташкилот бадал пулларини уч йил ичида икки марта ошириб юборганидан дарак беради.
2014 йилги мавсум учун олий лига клубларининг ҳар бири ПФЛга 90 миллион сўмдан ўтказган. 2015 йилда бу кўрсаткич 110 миллионни ташкил қилган бўлса, 2016 йилга келиб 150 га етганди.
Маълумот учун, клублардан ҳар йили бадал пули олиш эвазига фаолият олиб борадиган ПФЛ 2015 йил якунларига кўра 5 та клубни пул мукофоти билан тақдирлашга ваъда берганди. Бироқ мукофот пуллари уларнинг ҳеч бирига берилмаган. Ташкилот бош директори Фарҳод Магомедов бунинг ўзига хос сабаблари бор эканини маълум қилган, бироқ сабабга ойдинлик киритмаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)