4 январь куни Хитойнинг Гуанси-Чжуань мухтор туманидаги Пинсян шаҳрида жойлашган болалар боғчасига номаълум эркак кириб олиб, болаларга пичоқ билан ҳужум қилди. У 11 нафар болани яралади, деб хабар беради «ТАСС».
Эркакни полиция қўлга олди. Болалар шифохонага юборилди, уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ.