Ўзбекистонлик футболчи Фарҳод Тожиев «Т-Тим» ва «АТМ» клублари ўртасидаги учрашувда 2 та гол уриб, «Т-Тим»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади, деб маълумот берди «Championat.asia».
Мазкур беллашувдан кейин Малайзия клуби раҳбарияти Фарҳод Тожиевга шартнома таклиф қилгани айтилган. Унинг қанчага мўлжаллангани ва футболчининг бунга жавоби қандай бўлганига ойдинлик киритилмаган.
«Т-Тим» сафида ўзбекистонлик яна бир футболчи Дилшод Шарофутдинов ҳаракат қилади. Жамоа, шунингдек, Шавкат Саломовни ҳам синовдан ўтказмоқда. Фарҳод Тожиевнинг ўзи ҳам 2 мавсум олдин шу клуб шарафини ҳимоя қилганди.
Маълумот учун, Фарҳод Тожиев 2016 йилги мавсумнинг 1-даврасини «Олмалиқ» сафида ўтказиб, кейин уни тарк этган ва эркин агентга айланганди.
Изоҳ (0)