3 январь куни тушиб кетган нефть нархлари секин-аста қайта тикланмоқда, инвесторлар нефть қазиб олиш ҳажмларининг қисқартирилиши бўйича келишувларга риоя этилишини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent русумли нефтнинг март ойи фьючерслари 0,17 долларга ёки 0,31 фоизга ошиб, баррелига 56,64 долларни ташкил қилди.
Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) тизимидаги электрон савдоларида WTI нефтининг февраль фьючерслари нархи 0,16 долларга ёки 0,31 фоизга ошиб, баррелига 52,49 долларни ташкил қилди.
3 январь куни WTI 2,6 фоиз, Brent эса 2,4 фоиз нарх ташлаган эди.
Изоҳ (0)